Линклар

logo-print

Абхазия президентига суиқасд қилинди


Абхазия президенти Александр Анквабга қарши амалга оширилган суиқасдни уюштирганлар қидирилмоқда.

Абхазия-Россия чегарасида назорат кучайтирилган, Грузия чегараси тақа-тақ ёпилган.
Кеча Абхазия президенти Александр Анкваб кетаётган автомобил автоматдан ўққа тутилди.

Суиқасд натижасида Анкваб жароҳатланмаган, бироқ унинг бир қўриқчиси ҳалок бўлган, яна бири оғир яраланган.

Шу пайтгача 59 ёшли Анквабга қарши олти марта суиқасд уюштирилган.

Анкваб ўтган йилнинг 26 августида ўтказилган президент сайловида ғолиб чиққан эди.

Абхазия 1990 йилларда бўлиб ўтган фуқаролар урушидан кейин Грузиядан ажралиб чиққанини эълон қилган, 2008 йил августида бўлиб ўтган Россия – Грузия урушидан сўнг Россия Абхазияни мустақил давлат сифатида тан олган эди.
XS
SM
MD
LG