Линклар

Франция ташқи ишлар вазири Алан Жюппе Сурия президентини халқига қарши жиноятлари учун маҳкамага тортиш кераклигини айтди.

Жаноб Жюппе бу ҳақда душанба куни ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғинида
таъкидлади.

Айни йиғинда ЕИ ташқи ишлар вазирлари Сурия Марказий банки улушларини музлатиш, Ассадга яқин амалдорларнинг ЕИга ташрифини тақиқлаш, Сурия билан олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар савдосини тўхтатишни кўзда тутган санкцияларни маъқуллади.

Айни пайтда Сурияда зўравонликлар тинмаяпти. Суриялик фаолларга кўра, Ҳомс шаҳрида кеча ҳукумат кучлари камида 60 одамни ўлдирган.

Фаолларга кўра, Сурияда Ассад режимига қарши норозиликлар бошланган ўтган йил март ойидан буён етти мингдан зиёд одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG