Линклар

Британия Мудофаа вазири Филипп Хаммонд 28 феврал куни Ўзбекистонга расмий сафарини бошлади.

Бу ҳақда Озодликк Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотга кўра, Тошкентга ташрифи чоғида Хаммонд Ўзбекистоннинг юқори лавозимли расмийлари билан музокара қилишни режалаштирган.

Музокараларда ўзаро ҳамкорлик ва Афғонистондаги Британия қўшинларини Марказий Осиё орқали олиб чиқиш билан боғлиқ масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Бу Филипп Хаммонднинг Ўзбекистонга биринчи ташрифидир.

Ўзбекистонга келишидан олдин Хаммонд 27 феврал куни Қозоғистон пойтахти Остонада президент Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Британия Мудофаа вазири қозоғистонлик ҳамкасби Адилбек Жаксибеков билан сўзлашувда ҳарбий ҳамкорлик ва Марказий Осиёдаги хавфсизлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.

Британия ва Қозоғистон Мудофаа вазирлари ҳарбий юклар транзити бўйича шартнома имзолаган.
XS
SM
MD
LG