Линклар

АҚШнинг Мэриленд штати губернатори бир жинсли никоҳга расман рухсат берувчи қонунни имзолади.

Шундай қилиб, Мэриленд гей ва лесбиянкаларга оила қуришларига рухсат берилган АҚШнинг саккизинчи штати бўлди.

Мазкур қонун 2013 йилнинг январидан кучга киради. Айни пайтда бир жинсли никоҳ мухолифлари масаланинг референдумга қўйилиши учун имзо йиғишга киришган.

Ўтган ой АҚШнинг Вашингтон штатида ҳам бир жинсли никоҳга рухсат берилган, лекин Ню Жерси штати губернатори таклиф этилган бундай қонунга вето қўйган эди.
XS
SM
MD
LG