Линклар

Самарқандда илк турмуш қурган ëшларга Алишер Навоий китоби ҳадя қилинади.

Самарқанд ҳокимлиги Оила йилида ана шундай ташаббус билан чиқди.

Бу ҳақда маълум қилган Ўзбекистон ахборот агентлигига кўра¸ ëш эру хотинларга бериладиган ҳадя китоб ҳақини ҳомий ташкилотлар¸ ҳокимлик тавсиясига биноан тўлайди.

Агентлик¸ самарқандлик уй бекаси Зебо Ҳолматованинг “латта-путтадан кўра китоб яхши деган” сўзларидан иқтибос келтирган.

Алишер Навоий китоби никоҳ базмида ҳокимият вакили тарафидан тантанали тарзда бир ëстиққа бош қўяëтган икки ëшга топширилмоқда.
XS
SM
MD
LG