Линклар

logo-print
Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида камида уч одамнинг ўлдирилгани¸ 30 га яқинининг жароҳатлангани айтилмоқда.

Исроил ҳарбийлари Ғазода жойлашган жангарилар Исроилга ҳужум қилиши арафасида улар жойлашган олти ҳудуднинг нишонга олинганини тасдиқлади.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман мазкур ҳужумлар Ҳамас ва Фаластиндаги террор гуруҳларини зарарсизлантириш мақсадида амалга оширилганини даъво қилди.

- Ҳамас ва террор ташкилотларининг Исроил фуқароларини ўлдиришни мақсад қилган ҳужумлар уюштириш уринишлари кучайиб кетди. Эрон бундай ташкилотларга ҳам ҳарбий¸ ҳам молиявий кўмак бераëтган асосий манбадир¸ деди Исроил дипломатлари раҳбари.

Ҳамас матбуот котиби Сами Абу Зуҳрий эса¸ минтақада кескинлашган хавфсизлик вазияти учун Исроил ва унинг истилосини айблади.
XS
SM
MD
LG