Линклар

Бугун эрталаб Сурияда ҳукумат қўшинлари Дамашқ яқинидаги Хараста ва Ирбин шаҳарларида танклар ва артеллерия ва пулемётлар ёрдамида ҳарбий амалиёт ўтказди.

Ушбу шаҳарлар икки ойдан буён исёнчилар қўлида қолаётган эди.

Раид исмли мухолифат фаолининг айтишича, исёнчиларга қарашли "Озод Сурия армияси"нинг ҳукумат қўшинларига ҳужумига бугунги амалиёт жавоб тарзида амалга оширилган.

Сешанба куни Дамашқда мухолифатчилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида кечган тўқнашувлар натижасида камида 30 киши ҳалок бўлган.

Кеча ҳукумат қўшинлари Дейр ал-Зор шаҳрини исёнчилардан ўз назоратига қайтариб олди.

БМТ ҳисоб-китобича, Сурияда сўнгги бир йил давомида бўлаётган зўравонликлар оқибатида 8000 дан зиёд одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG