Линклар

logo-print
17 афғонистонлик, шу жумладан, аёллар ва болаларни отган АҚШ аскари Роберт Бейлснинг рафиқаси Карлин Бейлс турмуш ўртоғига қўйилган айбловларни "ишониб бўлмас", деб ҳисоблашини билдирди.

АҚШ телеканалларидан бирига берган интервюсида Карлин турмуш ўртоғи сержант Роберт Бейлсни болаларни яхши кўрадиган, 2001 йилдаги 11 сентябр воқеаларидан сўнг ўз бурчини бажаришга бел боғлаган жасур аскар, деб таърифлади.

Бейлс Қандаҳор вилоятидаги ҳарбий базани тарк этиб, афғон қишлоғида 8 киши ва 9 болани отиб ўлдирганликда айбланган.

Айбловга кўра, Бейлс бу қотилликни икки эпизодда содир этган. Биринчи бор ухлаб ётган тинч аҳолини отиб базага қайтган ва бироз сўнгра яна қишлоққа қайтиб, иккинчи гуруҳ одамни отиш орқали содир этган.

Икки фарзанднинг отаси бўлган 38 ёшли АҚШ аскари ҳозир Канзасдаги АҚШ ҳарбий қамоқхонасида сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG