Линклар

Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги Қарши-Термиз темирйўлини электрлаштириш учун 221 миллион АҚШ доллари ажратди.

Olam.uz сайти маълумотига кўра, ушбу маблағ 30 йил муддатга имтиёзли фоиз ставкаси билан берилган.

Мазкур лойиҳага кўра, узунлиги 325 км бўлган Қарши-Термиз темирйўл участкасини электрлаштириш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 16 февралида Осиё Тараққиёт банки билан узунлиги 140,8 км бўлган “Мароқанд-Қарши” темирйўл ҳудудини электрлаштириш бўйича қиймати 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги битим имзоланган эди.

Ушбу иккита лойиҳа амалга ошса 831,5 км узунликдаги Тошкент-Термиз темир йўл йўналиши тўлиқ электрлаштирилади.
XS
SM
MD
LG