Линклар

Кеча Греция парламенти биноси олдида 77 ёшли пенсионер ўзининг қашшоқликка юз тутишида ҳукумат айбдор экани айтиб, ўз жонига қасд қилди.

Пенсионер ўзини отиб, ўлдиришдан аввал ёзиб кетган хатида олаётган арзимаган нафақа пулига яшаш иложсиз эканини таъкидлаган.

Пенсионер ўлими ортидан бугун тунда Греция пойтахти Афинада оммавий намойишлар бўлиб ўтди.

Қарийб 1500 намойишчи парламент биносини тошбўрон қилиб, ёқилғи солинган шишаларни отишган.

Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллагани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG