Линклар

logo-print

Россия ва Сурия Ташқи ишлар вазирлари учрашди


Россия Ташқи ишлар вазири С. Лавров суриялик ҳамкасби В. Муаллим билан, Москва, 2012 йил 10 апрел.

Россия Ташқи ишлар вазири С. Лавров суриялик ҳамкасби В. Муаллим билан, Москва, 2012 йил 10 апрел.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим билан учрашди.

Сўзлашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик режаси Сурия можаросида иштирок этаётганлар томонидан “турлича талқин қилинмаслиги” кераклиги таъкидланди.

Лавров БМТ Хавфсизлик кенгаши тасдиқланган режани томонлардан бири бажармаётгани иккинчи томон учун ўз мажбуриятини бажармасликка сабаб бўлмаслиги кераклигини урғулади.

- Биз бугун ўтмишни кавлашни хоҳламаймиз. Биз эътиборни ҳозирги бўҳронли босқични енгиб ўтиш ва вазиятни сиёсий йўлга солиш учун амалий чорлар кўришга қаратишни хоҳлаймиз,- деди Россия ташқи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG