Линклар

Россиянинг Челябинск вилоятида Ўзбекистон фуқароси 32 ёшли Баҳодиржон Миразизов Россия Жиноят кодексининг “зўрлаш” моддаси бўйича айбланиб, ўн йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Челябинск Тергов қўмитаси маълумотига кўра, Баҳодиржон Миразизов ўтган йилнинг 6 апрел куни Киштим шаҳрида ўзбекистонлик бир фуқаронинг 14 ёшли қизини зўрлашда айбланган.

Куни кеча Челябинск маҳкамаси Миразизовни ушбу жиноятни қилганликда айбдор деб топиб, уни 10 йиллик қамоқ жазосини қаътий режимдаги қамоқхонада ўташ бўйича ҳукм чиқарди.
XS
SM
MD
LG