Линклар

Эрон ядровий дастури бўйича олти давлат билан музокара бошлади


Туркия ТИ вазири А.Довутўғли (ч), Эроннинг Миллий хавфсизлик мутасаддиси С.Жалил (ўнгдан иккинчи) билан Истанбул музокараси арафасида учрашди.

Туркия ТИ вазири А.Довутўғли (ч), Эроннинг Миллий хавфсизлик мутасаддиси С.Жалил (ўнгдан иккинчи) билан Истанбул музокараси арафасида учрашди.

Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати расмийлари ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури бўйича Истанбул шаҳрида музокаралар “ижобий муҳитда” бошланди.

Буни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштоннинг матбуот котиби Майкл Мэнн маълум қилди.

Мэнн сўзлашувда “сезиларли муваффақиятга эришиш истаги борлиги”ни айтди.

Бу БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия вакиллари билан Эрон ўртасида 15 ойдан бери ўтказилаётган биринчи музокарадир.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий бомба тайёрлашга уринаётганликда гумон қилиб келмоқда.

Эрон эса ўз ядровий дастури тинч мақсадни кўзлаганини таъкидлаган.

АҚШ ва ЕИ Эронга қарши аллақачон иқтисодий санкциялар жорий қилган.

Эрон ўз ядровий дастури борасида кўпроқ ҳамкорлик қилиш ҳақидаги БМТ талабини бажармаса, ЕИ Эрондан нефт сотиб олишни таъқиқлаш орқали санкцияларни янада кучайтиришни режалаган.
XS
SM
MD
LG