Линклар

Ўзбекистон газчилари 16 апрелдан бошлаб Тожикистонга табиий газ етказиб беришни йўлга қўйди. Бу борада “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг ширкати ўз расмий сайти орқали хабар берган.

“Ўзтрансгаз” ва “Тожиктрансгаз” ширкатлари ўртасида 2012 йилнинг 11 апрел куни имзоланган шартномага мувофиқ, 16 апрелдан Тожикистон республикасига табиий газ узатиш тикланди”, дейилган “Ўзбекнефтгаз” ширкати хабарида.

Ўзбек табиий газининг Тожикистонга узатила бошлагани ҳақидаги хабарни Талко алюминий ишлаб чиқариш корхонаси масъуллари ҳам тасдиқлади.

Ўзбекистон томони шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тожикистонга табиий газ беришни тўхтатиб қўйган эди. Буни “Ўзбекнефтгаз” ширкати мамлакат ичкарисида ҳам газ ресурслари етишмаётгани ва Ўзбекистон газининг асосий харидори бўлган Хитой олдидаги мажбурият бажарилиши кераклиги билан изоҳланган эди.
XS
SM
MD
LG