Линклар

ЕИ президенти иттифоқда популизм ва экстремизм кучайганидан хавотирда


Европа Иттифоқи президенти Ҳерман Ван Ромпей 27 давлатни бирлаштирган иттифоқ ҳудудида экстремизм ва популистик ҳаракатлар кучайиб бораётганини қоралади.

Чоршанба куни Руминия парламентида сўзлаган Ромпейга кўра, иттифоқда миллатчи ва экстремистик кучлар қўли "баландлаб бормоқда" ва бу Европанинг келгусидаги интеграцияси учун таҳдиддир.

Унинг бу баёноти якшанба куни Франциядаги президент сайлови биринчи босқичида муҳожирларни қўллаш сиёсатига қарши бўлган Миллий фронт партияси ғалаба қозонганидан сўнг янграмоқда.

Бундан ташқари, пайшанба куни ЕИ Ички ишлар вазирлари Шенген визаси ҳудудидаги чегара постларида вақтинчалик назоратни ўрнатиш бўйича Франция ва Германия ҳукуматлари киритган таклифни муҳокама қилиш ҳаракатида.

ЕИга яқинда аъзо бўлиб кирган Руминия ва Болгариянинг Шенген визаси зонасига кириш истаги эса бу давлатлар чегарасида ноқонуний миграцияга қарши назоратнинг сустлиги сабаби билан мунтазам рад этиб келинмоқда.
XS
SM
MD
LG