Линклар

БМТ Бош котиби Сурия ҳукуматидан ўз мажбуриятларини бажаришни талаб қилди


БМТ Бош котиби Бан Ги Мун пайшанба куни Сурия ҳукуматидан шаҳарлардан қуролли кучлар ва оғир ҳарбий техникани олиб чиқиш бўйича ўз мажбуриятини зудликда бажаришни талаб қилди.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Сюзан Райс бундан аввалроқ Сурия ҳукуматини Хамс ва бошқа шаҳарларда оғир ҳарбий техникадан фойдаланишда давом этаётгани учун қоралаган эди. АҚШ вакилига кўра, бунинг оқибатида ҳар куни кўплаб одамлар ҳалок бўлмоқда.

Райс Сурия ҳукумати БМТ махсус вакили Кофи Аннан такилиф қилган тинчлик режасидан воз кечгани учун президент Башар Асадни танқид қилди. АҚШ вакилига кўра, агар вазият ўзгармаса Вашингтон БМТ хавфсизлик кенгашидан Сурияга қарши санкциялар қўллашни яна талаб қила бошлайди.
XS
SM
MD
LG