Линклар

Украина: Юлия Тимошенконинг суди 21 майга қолдирилди


Украина собиқ Бош вазир ва мухолифат лидери Ю.Тимошенко.

Украина собиқ Бош вазир ва мухолифат лидери Ю.Тимошенко.

Украинанинг Харков шаҳридаги суд ҳакамлари даромадни яширганлик бўйича янги айблов эълон қилинган собиқ Бош вазир ва мухолифат лидери Юлия Тимошенко сиртдан суд қилинмаслигини айтиб маҳкамани 21 майга қолдирди.

Тимошенко соғлиги ёмонлиги учун 28 апрел кунги судда қатнаша олмаслиги сабабли суд ҳаками Константин Садовский маҳкамани кечиктириш ҳақида қарор қабул қилди.

Бир ҳафта олдин очлик эълон қилган ва умуртқаси оғриётган Тимошенко Бош вазирлик даврида хизмат салоҳиятини суиистеъмол қилганлик учун етти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Яқинда Юлия Тимошенкога 1990 йиллар бошида энергетик ширкат раҳбари бўлган пайтда бир неча миллион долларлик даромадини солиқдан яширганлик айби эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG