Линклар

2 май куни Ўзбекистоннинг уч футбол клуби - "Пахтакор", "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур учрашувларини ўтказишади.

Тошкетнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубига қарши майдонга тушади. Қаршининг "Насаф" жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида маҳаллий "Ал Жазира" клуби меҳмони бўлади. Миржалол Қосимов етакчилигидаги "Бунёдкор" эса Австралияда "Аделаида Юнайтед" жамоасига қарши ўйнайди.

Тошкентдаги "ЖАР" стадионида ўтадиган "Пахтакор"-"Ал Иттиҳод" учрашуви маҳаллий вақт билан соат 18:30 да бошланади.

Стадионга кела олмаганлар ўзбек клублари иштирокидаги барча учрашувни Ўзбекистоннинг "Спорт" телекаланали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.
XS
SM
MD
LG