Линклар

logo-print
Ўзбекистон чегара қўшинлари аскарлари Афғонистондан мамлакат ичкарисига 33 килограмм героин олиб ўтишга уринган икки наркокуръерни отиб ўлдирди¸ деб маълум қилди Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати расмийлари.

Айни пайтда расмийлар¸ бу воқеанинг қачон ва айнан қайси чегара участкасида рўй берганига оид тафсилотларни очиқламади.

Тошкент расмийларига кўра¸ ҳозирда воқеа юзасидан текширув жараëни бормоқда.

Миллий хавфсизлик хизмати шунингдек¸ чоршанба куни Ўзбекистон орқали Россияга 8 килограмм миқдорида героин олиб ўтишга уринган бир неча Тожикистон фуқароси ҳам қўлга олинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG