Линклар

logo-print

Беларус полицияси поляк радиоси бюросида рейд ўтказди


Беларус полицияси Польша радиосининг Минскдаги бюросида рейд ўтказиб, компютерларни мусодара қилди. “Рация” радиоси журналистларига кўра, чоршанба кунги рейд пайтида полиция тинтув ўтказишга рухсатномани тақдим қилмаган.

Минск полициясининг айтишича, компьютерлар текшириш учун мусодара қилинган. Расмийлар бошқа тафсилотларни ошкор қилмади.

“Рация” радиосининг беларус тилидаги эшиттиришлари қисқа тўлқинларда Польшадан туриб эфирга узатилади.

Беларус режими мустақил матбуотнинг мамлакат ичидан туриб фаолият қилишига имкон бермайди.
XS
SM
MD
LG