Линклар

Полша раҳбари Евро 2012 бойкот қилинишига қарши


Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко қамоқхона нозирлари уни калтаклаганларидан шикоят қилган эди.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко қамоқхона нозирлари уни калтаклаганларидан шикоят қилган эди.

Полша Бош вазири ўз мамлакати ва Украинада ўтказиладиган футбол бўйича 2012 йилги Европа чемпионлигини бойкот қилишга чақираётган ғарбий Европа ҳукуматларини танқид қилди.

Доналд Туск Полша собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг қамоқда оғир вазиятда қолганидан ташвишда эканини қўшимча қилди. Тимошенко ўзига нисбатан ёмон муносабат бўлаётгани хусусида шикоят қилган эди.

Полша раҳбари Туск Тимошенко иши юзасидан ўзгаришлар бўлмаса, Украина обрўсига жиддий путур етишидан огоҳлантирди.

Лекин, унинг фикрича, Тимошенконинг ўзи Украина бир неча йиллардан бери тайёргарлик кўраётган Европа чемпионлиги бойкот қилинишига қарши чиққан бўлар эди.

Австрия ва Германия ҳукуматлари Тимошенко билан боғлиқ вазият боис Украинада ўтадиган барча ўйинларни бойкот қилишларини маълум қилган.

Евро 2012 мусобақалари бир ойдан кейин бошланади.
XS
SM
MD
LG