Линклар

logo-print
Арманистонда якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларида, бюллетенларнинг тақрибан 30 фоизи санаб бўлинганидан сўнгги натижаларга кўра, мамлакат президенти Серж Саргсян бошчилигидаги Республика партияси 48 фоиз овоз билан олдинда бормоқда.

Иккинчи ўринни эса 31 фоиз овоз билан ҳукмрон коалициянинг бошқа бир аъзоси – “Гуллаб-яшнаётган Арманистон” партияси эгаллаб турибди.

Дастлабки маълумотларга кўра, собиқ президент Левон Тер-Петросян бошчилигидаги “Арман миллий конгресси” партия блоки етти фоизлик тўсиқдан ўтолмаган ва бу блокнинг парламентга кириш эҳтимоли кам.

“Арман миллий конгресси” 6 май куни бўлиб ўтган сайловларни кўплаб қонунбузарликлар қайд этилган “шармандали сайлов” деб атади. Блок мувофиқлаштирувчиси Левон Зурабян сешанба куни Ереванда мухолифат митинги ўтказилиши ҳақида билдирди.
XS
SM
MD
LG