Линклар

logo-print
Қозоғистон Ички ишлар департаменти матбуот хизматига кўра¸ Олмаотада икки ўзбекистонлик қиз қулликдан озод этилган.

Тошкент вилоятидан бўлган 21 яшар қизни яхши иш ваъдаси билан Олмаотага олиб келиб¸ фоҳишаликка мажбурлаган 38 ва 39 ëшдаги икки қозоғистонлик аëл қозоқ полициячилари томонидан қўлга олинган.

Матбуот хизматига кўра¸ ўзбекистонлик қизни Олмаотадаги “Оқсой-4” микрорайонидаги меҳмонхоналардан бири хизматчиси деб расмий қайддан ўтказган қўшмачилар¸ жисмоний тазйиқ остида қизни аслида фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб келган.

Ўзбекистонлик қиз¸ бу ишдан бўйин товлаганда¸ қўшмачилар уни ўлдиришдан таҳдид қилган¸ дейилади Қозоғистон Ички ишлар департаментининг матбуотда очиқланган хабарида.

Олмаота шаҳар Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари¸ айни меҳмонхонада фоҳишаликка зўрланган яна бир ўзбекистонлик қизни озод қилган.

Иккала қиз ҳозирда¸ айтилишича¸ ëрдам сўраб Миграция бўйича халқаро ташкилотга мурожаат қилган.
XS
SM
MD
LG