Линклар

АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси Эроннинг ядровий қуролга эгалик қилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.


Мазкур ҳужжатда айтилишича, Эронни ядровий қуролга эгалик қилиш фикридан қайтариш борасидаги қатъий сиёсатни рад этиш АҚШ миллий манфаатларига зиддир.

АҚШ расмийларини қатъий ҳаракатларни бошлашга мажбур этмайдиган бу резолюция учун 401 конгрессмен овоз берди, 11 конгрессмен қарши чиқди.

Келаси ҳафтада Боғдодда Эрон ядровий дастури юзасидан олти давлат иштирокида музокаралар бошланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG