Линклар

Сербияда президентлик сайловида Николич ғалаба қозонди


Томислав Николич тарафдорлари уни сайловдаги ғалаба билан табрикламоқда.

Томислав Николич тарафдорлари уни сайловдаги ғалаба билан табрикламоқда.

Якшанба куни Сербияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Дастлабки маълумотларга кўра, президентликка Сербия прогрессив партияси лидери Томислав Николич сайланган. У ўз рақиби Борис Тадичдан қарийб 2 фоиз кўп овоз олган.

Авваллари серб ултрамиллатчиларидан бўлган Томислав Николич ҳозирда радикал қарашлардан воз кечгани ҳамда мўътадил миллиятчилик позициясида қолгани айтилади.

Сўнгги президентлик сайловигача Томислав Николич уч маротаба Борис Тадичга асосий рақиб бўлган. Сайловнинг дастлабки натижалари маълум бўлганидан сўнг Тадич Николични ғалаба билан расман табриклаган биринчи киши бўлди.
XS
SM
MD
LG