Линклар

Мисрда бугун Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери биринчи марта президентлик сайловлари ўтказилмоқда.

Президентликка 13 киши ўз номзодини кўрсатган. Овоз бериш 23-24 май кунлари ўтказилади. Агар биринчи турда ғолиб аниқланмаса, сайловнинг иккинчи босқичи июн ойида ўтказилади.

Ўтган йил февралида Ҳусни Муборак ҳокимиятдан қувилганидан бери давлатни идора қилиб келаётган ҳарбийлар сайловда ғолиб бўлган номзодга ҳокимиятни топширишга тайёр эканликларини билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG