Линклар

Покистон суди террорчиликда гумонланган тўрт кишини озод қилди


Покистонда суд 2010 йил майида Ню Йоркнинг Таймс-скверида портлаш уюштиришга уринганликда алоқадор деб қаралган 4 кишини озод қилди.

Уларнинг адвокатига кўра, прокурор судга айбланувчиларга қарши ишончли далиллар тақдим қилолмаган.

Ню Йорк марказида портлаш уюштиришни келиб чиқиши покистонлик бўлган америкалик Файзал Шаҳзод режалаганди. Ҳозирда у умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда.

2010 йилнинг 1 май куни Таймс-скверда ичига бомба қўйилган автомобил топилганди. Ўшанда, бахтли тасодифга кўра, бомба портламай қолганди.
XS
SM
MD
LG