Линклар

Хорватия терма жамоаси Ирландия термаси устидан 3:1 ҳисобида қозонган ғалабасидан сўнг Европа чемпионатининг С гуруҳида пешқадамга айланди.

Польшанинг Познан шахрида ўтган учрашув асосан Хорватия жамоаси устунлигида ўтди. Учрашувда хорватиялик ҳужумчи Марио Мандзукич дубл муаллифига айланди.

С гуруҳидаги иккинчи жуфтлик Испания ва Италия ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Бугун эса Украинада D гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтади.

Донецк шаҳрида Англия терма жамоаси Франция термасига қарши майдонга тушади. Киев шаҳрида эса мезбонлар Украина терма жамоаси Швеция билан беллашади.

1 июлгача давом этадиган Евро 2012 ўйинларига Польша ва Украина биргаликда мезбонлик қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG