Линклар

Тунис собиқ президенти сиртдан яна 20 йилга қамалди


Тунис собиқ президенти Бен Али.

Тунис собиқ президенти Бен Али.

Бугун Тунис суди мамлакат собиқ президенти Зайнобиддин Бен Алини сиртдан 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ўтган йил январида халқ исëни тўлқинида ҳокимиятдан қочиб кетган собиқ президент “зўравонлик ва қотилликка ундаганлик”да айбланди.

Ҳозирда Саудий Арабистонидан бошпана топган Бен Али ҳозиргача давлат мулкини талон—тарож қилиш¸ коррупция ва наркотиклар контрабандасида айбланиб¸ жами 66 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Айни пайтда бугун Тунис расмийлари якшанба куни судлар ва полиция участкаларига уюштирилган ҳужумларга алоқадорликда гумонланаëтган 162 одамнинг қўлга олинганини билдирдилар.

60 нафар полициячи жароҳатланган мазкур ҳужумларни уюштирганлик учун расмийлар салафий мусулмонларнинг радикал гуруҳларини айбламоқда.
XS
SM
MD
LG