Линклар

logo-print

Владимир Путин Фаластинга борди


Россия Президенти Владимир Путин ва Фаластин Мухторияти Президенти Маҳмуд Аббос.

Россия Президенти Владимир Путин ва Фаластин Мухторияти Президенти Маҳмуд Аббос.

Россия Президенти Владимир Путин 26 июн куни Исроилга ташрифини тугатиб Фаластинга борди.

Путин Байтулҳам шаҳирда Фаластин Мухторияти Президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Россия президентининг хорижий масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, Путин Фаластин раҳбарлари билан жорий йил бошида Иордания пойтахти Уммонда бошланган Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари истиқболи масаласини муҳокама қилишни режаланган.

Владимир Путин 25 июн куни Исроил раҳбари билан Сурия можароси ва Эроннинг мунозарали ядровий дасутри каби масалаларни муҳокама қилинганди.

Россия президенти Фаластинга ташрифидан сўнг Иорданияга жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG