Линклар

Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2012 йил 5 июл куни Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форумининг Олтинчи йиғилишида иштирок этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қатнашчи давлатлар Ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказиладиган Форумда турли соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган.

Бешинчи йиғилиш ўтган йил 15 ноябр куни Тошкентда ўтказилган.

“Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форумига Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аъзодир.

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG