Линклар

logo-print
АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Қўшма Штаталар ва Покистон ўтмишдаги келишмовчиликни четга суриб, келажакка эътибор қаратаётганини маълум қилди.

Клинтон буни Покистон Ташқи ишлар вазири Ҳина Раббоний Ҳар билан Афғонистон бўйича Токиода ўтказилган халқаро анжумандан ташқари ўтказган сўзлашувдан кейин айтди.

НАТО учқичи ноябр ойида уюштирган ҳужум оқибатида Покистоннинг 24 аскари ўлганидан сўнг Исломобод Афғонистондаги халқаро кучларга зарур бўлган юклар мамлакат ҳудуди орқали ташилишини тўхтатиб қўйган эди.

Яқинда Покистон мазкур транзит йўлини қайта очди.

Шунга ишора қилган АҚШ Давлат котиби Афғонистон ва Покистондаги террор тармоқларини тугатиш, Афғонистондаги ярашиш жараёни йўлидаги уринишни қўллаб-қувватлаш ва Исломободга иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасида келишувга эришиш учун юзага келган “ижобий вазият”дан фойдаланиш ниятида эканини айтди.
XS
SM
MD
LG