Линклар

logo-print

Футболчи Азизбек Ҳайдаров бугун операция қилинади


Ўзбекистон терма жамоасида 7-рақам остида ўйновчи Азизбек Ҳайдаров.

Ўзбекистон терма жамоасида 7-рақам остида ўйновчи Азизбек Ҳайдаров.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири Азизбек Ҳайдаров бугун Францияда жарроҳлик столига ётади.

Ҳайдаров бир неча ой олдин ўзи фаолият юритаётган Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатида оёғидан жароҳат олган эди. Июн бошида ўтган Ўзбекистон-Эрон учрашувидан сўнг унинг жароҳати кучайиб кетган ва футболчи энди операция столига ётишга мажбур.

Футболчининг агенти Санъат Шарипов ўз Твиттер саҳифасида хабар беришича, "Ал Шабоб" клуби ўйинчиси Ҳайдаров бугун куннинг биринчи ярмида операция қилинади.

"Азизбек Ҳайдаров якшанба куни пешинда "Де Берси" клиникасига кўчирилди. Бугун ҳамширалар ёрдамида жарроҳлик амалиётидан олдин топширилажак анализларни топширди. Эртага куннинг биринчи ярмида операция қилинади. Азизни қўллаб-қуватлаётганларга раҳмат”, деб ёзади футболчи билан Францияда бирга бўлган Санъат Шарипов.

2009-2011 йилларда Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида ўйнаган Азизбек Ҳайдаров 2011 йили Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Шабоб" клубига ўтган эди.
XS
SM
MD
LG