Линклар

Бугун БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия юзасидан таклиф қилинаётган резолюция лойиҳаларини муҳокама қилади.

Британия, Франция, АҚШ ва Германия Башар Асаддан 10 кун ичида ўт отишни тўхтатиш талаб қилинган резолюция лойиҳасини ёйинлади. Унда Сурия президенти бу талабни бажармаса Дамашққа қарши янги иқтисодий ва дипломатик санкциялар жорий этилиши назарда тутилган.

Россия эса Сурия масаласида ўз резолюцияси лоийҳасини таклиф қилмоқда. Лойиҳада халқаро кузатувчиларнинг Суриядаги ҳозирлиги муддатини узайтириш ҳақида гап боради. Россия таклиф қилаётган резолюция лойиҳасида Сурияга нисбатан қўшимча санкциялар киритиш масаласи кўтарилмаган.
XS
SM
MD
LG