Линклар

Ўшдаги Оқбура дарёсидан 7 одамнинг жасади топилди


Ўшдаги Оқбура дарёсидан ўтган бир ой ичида етти одамнинг жасади топилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Дарёдан жасади топилганларнинг учтаси аёл, тўрттаси эр кишидир. Жасадларджан олтитасининг шахси аниқланган. Уларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари экани аниқланган.

Милиция маълумотномасида жасадлар зўравонлик йўли билан ёки қасддан ўлдирилганини тасдиқловчи белгилар топилмагани айтилади. Шунинг учун ҳам милиция мазкур етти шахс сувга чўкиб ўлган деб гумон қилмоқда.
XS
SM
MD
LG