Линклар

logo-print

Чегара қўшинлари қўмондони лавозимидан бўшатилди


Руслан Эркинович Мирзаев.

Руслан Эркинович Мирзаев.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармонига муфовиқ Руслан Мирзаев Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари ва МХХнинг Чегара қўшинлари қўмондони лавозимидан бўшатилди.

Подробно.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, Мирзаев Руслан Эркинович ўрнига Эминжонов Рустам Олимович тайинланган.

Хабарда генерал-майор Мирзаевнинг ишдан олиниши сабаби маълум қилинмаган.

1965 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Руслан Эркинович Мирзаев 2009 йил 11 августидан бери МХХ раиси ўринбосари ва Чегара қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётган эди.

МХХ ҳузуридаги Чегара қўшинлари бошқармаси 1992 йил март ойида тузилган.

Мазкур қўшинларнинг шахсий таркиби шартнома асосида тузилади.
XS
SM
MD
LG