Линклар

Покистон президенти Ҳиндистон Бош вазирини мамлакатга таклиф қилди


Покистон Президенти О.А.Зардорий (ч) ва Ҳиндистон Бош вазири М.Сингҳ, Деҳли ш., 2012 йил 8 апрел.

Покистон Президенти О.А.Зардорий (ч) ва Ҳиндистон Бош вазири М.Сингҳ, Деҳли ш., 2012 йил 8 апрел.

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳни мамлакатга ташриф буюришга расман таклиф қилди.

Ҳиндистон Бош вазирининг ташрифи қачон амалга ошиши маълум эмас.

Апрел ойида Зардорий Ҳиндистондаги мусулмонлар зиёратгоҳига борган пайтда Сингҳ билан учрашган эди.

1947 йилда мустақилликка эришганидан бери Покистон ва Ҳиндистон ўртасида уч марта уруш бўлган.

Сўнгги бир йил давомида ўзаро муносабатлар, айниқса, савдо соҳасида алоқалар анча яхшиланди. Шунга қарамай, икки қўшни давлат ўртасида келишмовчилик ва бир-бирига шубҳа билан қараш сақланиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG