Линклар

logo-print

Митт Ромни Яқин Шарққа сафар қилмоқда


АҚШ президенти лавозимига номзод Митт Ромни.

АҚШ президенти лавозимига номзод Митт Ромни.

Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод бўлган Митт Ромни Исроилга режаланган 36 соатлик ташрифи давомида якшанба куни Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан музокара олиб бориши режаланган.

Ромнининг Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу, президент Шимон Перес ва мухолифат вакиллари, шунингдек, Фаластин Бош вазири Салам Файйад билан учрашиши кутилмоқда.

Сафарини Британиядан бошлаган Ромни Исроилдан кейин Полшага жўнаб кетади.

Ромни Европа ва Яқин Шарққа қилган ушбу сафари сайловолди кампаниясида фойдали бўлишига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG