Линклар

logo-print
Лондон Олимпиадасида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар 2 август куни бўлиб ўтган мусобақаларда сезиларли натижаларга эриша олмади.

Дзюдочи Рамзиддин Саидов 5 та учрашувдан 3 тасида ғалаба қозонди. Аммо бу ғалабалар унга бронза медалини келтира олмади. Сузувчи Юлдуз Қўчқорова чалқанча сузиш мусобақасида 37-ўринни эгаллади ва ярим финал ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқидан махрум бўлди.

Ўзбекистонлик боксчи Аббос Атоев Руминиялик боксчи Богдан Юратонини 12:10 ҳисобида енгди. Яна бир боксчи Фазлиддин Ғойибназаров эса АҚШ боксчиси Хосе Рамирезни 15:11 ҳисобида мағлуб этди.

3 август куни Олимпиадада енгил атлетика бўйича ўтувчи мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар Анастасия Журавлева, Александра Котлярова, Гўзал Хуббиева, Артём Дятлов, Сухроб Хўжаев иштирок этади.

Боксчи Жасурбек Латипов мисрлик Хошим Абделал билан рингга тушади. Оғир атлетика мусобақаларида эса 85 кило вазин тоифасида Шерзод Юсупов иқатнашади.
XS
SM
MD
LG