Линклар

Минск-Стокгольм можароси туфайли ЕИ мажлис чақирди


Минскдаги Швеция элчихонаси байроғини йиғиштирмоқда

Минскдаги Швеция элчихонаси байроғини йиғиштирмоқда

Европа Иттифоқига аъзо 27 мамлакат Беларус ва Швеция ўртасидаги дипломатик можаро муносабати билан шошилинч учрашув ўтказади.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон эълон қилди.

Куни кеча Беларус ҳукумати ўзининг Швециядаги барча дипломатларини чақириб олган ва Стокгольмга ўз дипломатларини Минскдан чақириб олишни таклиф қилган эди.

Бир неча кун олдин эса, Минскдан Швециянинг элчиси Стефан Эриксон чиқариб юборилган эди. Давлатга қарашли оммавий ахборот воситалари элчини “экстремистларга пул берганликда” айблаганди.

Беларус ва Швеция ўртасидаги дипломатик можарога 4 июл куни Швецияга қарашли самолётдан Минск атрофига ёнига сўз эркинлиги талаби битилган қоғоз қистирилган ўйинчоқ айиқчалар ташлангани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG