Линклар

logo-print
Пайшанба куни кечқурун Петербургда концерт берган жаҳон поп юлдузи Мадонна жинсий озчиликларни қўллаб-қуввталади.

Концертга келганларга пуштиранг билакузуклар тарқатилди. Мадонна ўз чиқиши давомида жинсий озчиликларни қўллаб –қувватлаш учун томошабинлардан билагузук тақилган қўлларини кўтаришни илтимос қилди.

Мадонна, шунингдек, бағрикенгликни ва эркинликни тарғиб этишга чақирди. Мадонна Петербургда яқиндагина қабул қилинган “гомосексуализмни тарғиб қилиш”га қарши қаратилган қонунни танқид қилди.

7 август куни Москвада концерт берган Мадонна Москва черковларидан бирида намойиш ўтказгани учун 3 йилга қамалиши мумкин бўлган Pussy Riot гуруҳини қўллаб чиққан эди.
XS
SM
MD
LG