Линклар

logo-print
Шу йилнинг апрель ойида Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида қўлга олинган ўзбекистонлик қочқин Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш муддати бир ойга узайтирилди.

Хайрулло Турсунов муқаддам Қарши шаҳрида 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва шартли равишда озодликка чиққан. Кейин Қозоғистонга келиб, қочқинлик мақомини сўраган.

Хайрулло Турсунов шу йилнинг апрел ойида Ақтўба орқали Россияга чиқиб кетаётганда ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Кейинчалик полиция унга нисбатан Ўзбекистон томонидан экстрадиция қилиш борасида сўрови борлигини аниқлаган.

37 ёшли Турсунов шу вақтгача Ақтўбе шаҳридаги вақтинчалик тергов изоляторида сақланиб келинмоқда.
XS
SM
MD
LG