Линклар

Араб Лигаси ТИВ йиғилиши бекор қилинди


БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан.

БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан.

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 12 август куни бўлиб ўтиши режаланган Араб Лигаси Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши кутилмаганда бекор қилинди.

Учрашувда Суриядаги бўҳрон ҳамда БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан шу ой охирида истеъфога чиққанидан сўнг ўрнига кимни тайинлаш масаласи муҳокама этилиши режаланган эди.

Кофи Аннан Сурия бўйича таклиф қилган олти банддан иборат тинчлик дастури амалга ошмагани сабабли ўтган ҳафта истеъфога чиқишга қарор қилганини эълон қилган.

Араб Лигаси Бош котиби ўринбосари Аҳмад Бин Ҳелли Қоҳирада журналистларга Ташқи ишлар вазирлари “йиғилиши кечиктирилгани”ни айтди.

Бироқ Бин Ҳелли учрашув қолдирилиши сабабини ошкор қилмади.
XS
SM
MD
LG