Линклар

logo-print
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов куз фаслида Қозоғистонга расмий ташриф билан боради.

Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Илёс Умаров маълум қилди.

Унга кўра, 13-14 август кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.

Учрашувда Қозоғистон делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Амангелди Жумабаев бошчилик қилади.

Сўзлашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, Ўзбекистон раҳбарининг Қозоғистон сафарига тайёргарлик ишлари, савдо-иқтисодий алоқалар истиқболлари, маданий соҳадаги алоқаларни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши режаланган.

Охирги марта Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар 2010 йил ноябр ойи бошида Тошкент шаҳрида ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG