Линклар

Россия ва Ўзбекистон ТИ вазирлари телефон орқали сўзлашди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 14 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ўзаро алоқалар доирасидаги долзарб масалалари, жумладан, МТС ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси “Ўздунробита” (МТС-Ўзбекистон) мобил алоқа оператори теварагидаги воқеаларни муҳокама қилди.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Мулоқот чоғида Россия томони “бу масала чигаллашиб кетгани ва муштарак уриниш билан унга икки томонни қониқтирадиган ечим топиш кераклиги”ни таъкидлаган.

Тошкент шаҳар хўжалик суди душанба куни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ЎзААА)нинг “Ўздунробита” (МТС-Ўзбекистон) мобил операторини барча лицензияларидан маҳрум қилиш тўғрисидаги аризасини қоноатлантирди.

Хабарларга кўра, ЎзААА лицензия талабларини бажармагани учун “МТС-Ўзбекистон”дан 210 миллион АҚШ доллари ундирилишини сўраган.
XS
SM
MD
LG