Линклар

logo-print
Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 19 август, якшанба кунига тўғри келаётгани сабаб 20 август, душанба куни ҳам дам олиш куни деб белгиланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг пайшанба куни элон қилинган “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” қарорида айтилади.

Қарорда “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотларга Рамазон ҳайити муносабати билан жойларда тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди.

Оммавий ахборот воситаларига эса ҳайит байрамини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди.
XS
SM
MD
LG