Линклар

Брейвик камида 21 йилга қамоққа ҳукм қилинди


Оммавий қотилликни содир этган Андерс Брейвик. Осло. 24 август 2012 йил.

Оммавий қотилликни содир этган Андерс Брейвик. Осло. 24 август 2012 йил.

Осло суди Андерс Брейвикни камида 21 йилга қамоққа ҳукм қилди. 33 ёшли ултра миллатчи Брейвик ўзи устидан ўтказилган маҳкамада ўтган йили Норвегия пойтахтида 77 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган ҳужумларни уюштирганига иқрор бўлган эди.

Жума кунги ҳукми билан суд Брейвикнинг ақлан лаёқатли эканига оид хулосани ҳам берди. Лекин қамоқ муддати тугаганидан кейин ҳам Брейвик жамият учун хавфли деб кўрилса, яна узайтирилиши мумкин.

Ақлан ноқис деб топилганда, у руҳий касаллар клиникасига жўнатилар эди.

Брейвикнинг адвокати ўз мижози руҳий шифохонада даволанишга маҳкум қилинсагина, суд қарори юзасидан шикояти қилишини айтган эди.

10 ҳафта давом этагн суд мажлисида Брейвик ўз ҳаракатларини “ёвузлик”, лекин Норвегияни мултикултурализмдан қутқариш учун “керакли” дея атади.

2011 йил июл ойида Брейвик Ослодаги ҳукумат биноси олдида бомба портлатиб саккиз кишини ўлдирган ва ундан кейин пойтахт яқинидаги Утойа оролидаги ёшлар лагерига қуролли ҳужум уюштириб, 69 кишини ўлдирган.
XS
SM
MD
LG