Линклар

Бугун ўзбекистонликлар Twitterда #uzb21 хештегини жаҳон трендига чиқаришга муваффақ бўлишди.

Twitterдаги фаол ўзбек ёшлари томонидан уюштирилган мазкур акция Ўзбекистон Мустақиллигининг 21 йиллигига бағишланди.

Мазкур акция натижасида 6000 та твитда #uzb21 хештеги борлиги аниқланган. Ташкилотчиларга кўра, акцияда тахминан 1000 га яқин киши иштирок этган.

Акция иштирокчиларининг жума кунги илк уриниши муваффақиятсиз якунлангач, навбатдаги акция 1 сентябр соат 14:00 га белгиланди.

Kun.uz сайти маълумотига кўра, бугун соат тахминан 14:10дан 14:20 оралиғида бўлган вақтда #uzb21 хештеги жаҳон трендида 3-ўринда пайдо бўлган.
XS
SM
MD
LG