Линклар

logo-print
“Telecom Innovations” қўшма корхонаси 2013 йилда Ўзбекистонда смартфон¸ планшет компютерлари ва Интернет иловалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишни режаламоқда¸ деб хабар берди 12.uz ахборот агентлиги.

Ўзбекистон-Сингапур қўшма корхонаси¸ хабарда айтилишича¸ мазкур лойиҳани “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий ҳудудида амалга оширади.

Агентлик таъкидича¸ ўтган йил августида ушбу қўшма корхона Навоийда рақамли телеведение учун тюнерлар ишлаб чиқарувчи 4¸25 миллион қимматидаги заводни фойдаланишга топширган.

2011 йил февралида таъсис этилган “Telecom Innovations” қўшма корхонасининг 50 фоиз акцияси Сингапурнинг Servetechno Pte. Ltd ширкати¸ қолган 50 фоизи эса¸ ЎзбекТелеком ва унинг таркибидаги ширкатга тегишли.

2008 йилда ташкил этилган Навоий эркин индустриал-иқтисодий ҳудудида хориж сармоядорларига махсус имтиëзлар берилган ва ҳозирда бу ҳудудда 16 дастур амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG