Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 7 сентябр куни Тошкентнинг “Пахтакор” марказий стадионида Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Кеча иккала жамоа ҳам расмий ўйинолди машғулотларини ўтказгани ҳақида Ўзбекистон Футбол Федерацияси маълум қилди.

Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланадиган ўртоқлик учрашувида Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси оқ, Қувайт эса қизил либосларда ҳаракат қилади.

Бугунги ўртоқлик учрашуви 11 сентябр куни ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари доирасида Жанубий Корея терма жамаосига қарши ўтадиган ўйин олдидан тайёргарлик сифатида кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG